avatar
Куч
1.34
Рейтинг
+1.42

Dilnoza Arslanova

Мақолалар

РЕВМАТИЗМ - ЮРАК, БЎҒИМЛАР, ҚОН ТОМИРЛАР КАСАЛЛИГИ

Maslahat.uz
Ревматизм касаллиги аста-секин ривожланувчи, охир-оқибат, беморда турли асоратлар келиб чиқишига олиб келувчи касалликдир. Ушбу касалликда организмдаги барча бириктирувчи тўқимага эга аъзо ва тизимлар шикастланади. Организмдаги аъзоларнинг деярли барчасида эса бириктирувчи тўқима мавжуд. Биринчи нав­батда, юрак, қон томирлар, бўғимлар зарарланади.

СИЗ ТУШУНИШНИ ИСТАМАГАН ДАРД!

Maslahat.uz


















Сабабсиз йиғлагингиз келаяптими? Атрофингиздагилар сизни тушунишни истамаяптими? ўзингизга бир дардкаш излаяпсизми? Бу ҳолат сизда ҳар ой кузатиладими? 40% аёллар бу ҳо­латни деярли ҳар ой бош­дан кечиришади. Тушкун кайфият, асабийчанлик, бош оғриқ, қорин оғриши, ҳолсизлик… Бу ҳолатга тиббиётда ҳайз олди синдроми (ҲОС) сифатида қаралади ва кўпчилик ҳолларда аёллар томонидан бу ҳолатга эътибор берилмайди. Бугунги мавзумиз шу ҳақида.

  Фактлар, далиллар...* 19-29 ёшда ҳайз олди ҳолати 20 % аёлларда учрайди;* 30 ёшдан сўнг ҳайз олди ҳолати 55-60% ҳолда кузатилади.* ҳайз олди ҳолати кўпинча ақлий меҳнат билан шуғулланувчи аёлларда кўп аниқланади;* 27 % аёлларда ҳайз олди ҳолати жуда оғир ўтади;* ҳайз олди ҳолати синдроми кузатилган даврда 29 % аёллар бош­қа сабабларга кўра, шифохонага ётқизилади;* ҳайз олди ҳолати ҳайз цикли кузатилмаганда юз бермайди;* сурункали касалликлари мавжуд бўлган аёлларда бу ҳолат кўп кузатилади.

ХАТОЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Ота-оналар учун







 
 

xatolar                Ҳаётимизда кўп хатоларга йўл қўямиз. Агар улардан тўғри хулоса чиқарганимизда эди, бошқа хато қилмаган бўлардик. Психолог Тошкент Давлат Педагогика университети Педагогика ва психология қайта тайёрлаш курси раҳбари Феруза Алимова ана шундай хатоларнинг олдини олиш йўлларини кўрсатади.   «Зиқна эр дастидан дод!»                 «Турмуш ўртоғимнинг бир ёмон одати бор. Ўта зиқна ва пул йиғмаса, касал бўлиб қолади. Ўзим бемалол сарф-харажат қилолмайман. Бир нарсани сотиб олишдан олдин, албатта, жанжал бўлади. Менга маслаҳат беринг, бундай эр билан қандай яшай?»                 — Зиқна ва пул йиғади, деган тушунчаларни, аввало, фарқлаб олиш керак. Балки бу аёл жуда кўп нарсаларни хоҳлар —  ҳар мавсумда 6-7тадан кўйлак олишни, чет элга саёҳат уюштиришни, ҳафтада бир марта қиммат ресторанга боришни талаб қилаётгандир. Лекин эркакнинг бу хоҳишларни бажаришга имконияти етмаса, уни зиқна, деб бўлмайди. Аксинча, эркак оддий нарса учун ҳам  ҳаддан ташқари майдалашаверса,  буни зиқналик деса бўлади. Пул йиғади, дебди. Балки бунинг ўзига яраша сабаблари бордир. Пулларини жамлаб, каттароқ буюм олмоқчидир. Бу аёлнинг турмуш ўртоғи зиқнами ёки тежамкор, шуни ҳам ажратиб олиш керак. Агар эр чиндан ҳам  зиқна бўлса, аёлнинг ўзи ўрнини топиб, қўли очиқлик қилсин. Дейлик, бирор-бир кўйлакни ўзига олмасдан, эрига олиб берсин. Шу тариқа эркакни қўли очиқликка бироз бўлса ҳам, ўргатиш мумкин.   xatola«Эримга керакмиканман?»                 «Яқинда бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолдим. Аслида, эрим билан севишиб турмуш қурганмиз. Аммо ҳозир ўзимни унга керак эмасдек ҳис қилаяпман. Тўғри, у ҳеч нарсани билдирмайди, вазиятни тушунаяпти. Лекин энди унга соғлом рафиқа бўла олмайман-ку, нима қилай?»                 — Бу аёлда тўлиқсизлик комплекси бор. Мен энди аввалгидек эмасман, яқин инсоним ташлаб кетармикан, деган қўрқув қийнаяпти. Бундай ҳолатда бу комплексни бошқа йўллар билан тўл-диришга тўғри келади. Олдин соғлом бўлган пайтда қила олмаган ишларни энди уддаласа бўлади. Мисол учун, аввал эрига кўп вақт ажрата олмагандир ёки етарлича кўнглини ололмагандир, суҳбатлашиб ўтиролмагандир. Агар бу аёл эрига жисмонан ёрдам бера олмаса, маънавий томондан қўллаб-қувватлашни ўргансин. Ногиронлик нисбий тушунча. Бу дегани, энди уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди, дегани эмас. Масалан, оёғи ёки қўли йўқ одамларнинг қониқарли ҳаёт кечирган ҳоллари жуда кўп. Бор-йўғи оёғи оғриб туриб ёки соппа-соғ инсон ҳам ҳатто оддий ишни уддалай олмаслиги мумкин. Демак, бу аёлда мен соғлом юрган пайтимда вақт ажрата олмаган ишларимни энди қилишим мумкин, деган хаёл бўлиши керак. Бундан ташқари, у ҳали эрининг ичидаги гапларни билмайди. Шу ўринда бу аёлнинг турмуш ўртоғига ҳам маслаҳат берардимки, аёлини ёлғиз қолдирмасин, меҳр-муҳаббатини аямасин, унга керак эканлигини билдириб турсин. Бу вазиятда эри рафиқасига ҳеч нарсани билдирмаяптими, демак, у яхши инсон. Бундай турмуш ўртоқнинг қадрига етиш керак.    «БАХТ ФОРМУЛАСИ БОРМИ?»  

БЕГИНГИЗ СИЗНИ СЕВАДИМИ?

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
БЕГИНГИЗ СИЗНИ СЕВАДИМИ?



Оила даврасида

begingizДунёда ҳеч нарса аёл севгисига тенглаша олмайди — унинг муҳаббати самимий ва раҳм-шафқатли, сабр-тоқатли ҳамда ғамхўр, ширин ва садоқатлидир. Аёл севгисини деб ўзини ўтга ташлаши ва ҳаттоки жонидан кечиши мумкин. Хўш, эркаклар-чи? Уларнинг севгиси қандай? Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз. Аёл ва эркакнинг севгиси қандай фарқланади? Аёл ўзининг ширин сўзлари ва ғамхўрлиги билан бегини қай даражада севишини кўрсатишни истайди ва ундан ҳам худди шуни кутади. Эркак севгиси эса сал бошқача. У аёл севгисидан кескин фарқ қилади. Бекнинг муҳаббати содда бўлса-да, бироқ уни тушуниш баъзида жуда қийин. У сиз истагандек ҳар ярим соатда қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрамаслиги ёки кечқурун ишдан қайтганида, «Очилиб кетибсизми?» демаслиги ёхуд тез-тез ширин сўзлар билан сийламаслиги мумкин. Аммо у ёнингизда бўлган пайтларда қилаётган ҳаракатлари сизни қай даражада севишини билдириб туради. Рашк қиладими, демак…

БЕГИНГИЗ СИЗНИ СЕВАДИМИ?

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
БЕГИНГИЗ СИЗНИ СЕВАДИМИ?



Оила даврасида

begingizДунёда ҳеч нарса аёл севгисига тенглаша олмайди — унинг муҳаббати самимий ва раҳм-шафқатли, сабр-тоқатли ҳамда ғамхўр, ширин ва садоқатлидир. Аёл севгисини деб ўзини ўтга ташлаши ва ҳаттоки жонидан кечиши мумкин. Хўш, эркаклар-чи? Уларнинг севгиси қандай? Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз. Аёл ва эркакнинг севгиси қандай фарқланади? Аёл ўзининг ширин сўзлари ва ғамхўрлиги билан бегини қай даражада севишини кўрсатишни истайди ва ундан ҳам худди шуни кутади. Эркак севгиси эса сал бошқача. У аёл севгисидан кескин фарқ қилади. Бекнинг муҳаббати содда бўлса-да, бироқ уни тушуниш баъзида жуда қийин. У сиз истагандек ҳар ярим соатда қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрамаслиги ёки кечқурун ишдан қайтганида, «Очилиб кетибсизми?» демаслиги ёхуд тез-тез ширин сўзлар билан сийламаслиги мумкин. Аммо у ёнингизда бўлган пайтларда қилаётган ҳаракатлари сизни қай даражада севишини билдириб туради. Рашк қиладими, демак... «У сизни рашк қиладими, билингки,  жуда ҳам севади». Бу гапда жон бор. Дарҳақиқат, севган эр  аёлини атрофдагилардан рашк қилади, бу ҳаракати билан у бу аёл фақат ўзига тегишли эканлигини айтишга уринади. Баъзида ҳаддан зиёд рашклар оила бузилишига олиб келади. Бунинг олдини олиш учун аёллар, аввало, эри уни ортиқча рашк қилишига йўл қўймаслиги лозим. Мисол учун, бегингиз сизни ҳеч қаерга ёлғиз қўйгиси келмайдими, унда, майли, у айтгандай бўла қолсин. Мана кўрасиз, бора-бора унинг сизга бўлган ишончини оширганингиздан сўнг, вақти келиб, ўринсиз рашклардан қутуласиз. Бу билан эрингизнинг севгисини сўндирмайсиз, аксинча, мустаҳкамлаган бўласиз. begingizСевадими ёки йўқ? Буни билиш жуда осон. Одатда, бек севган аёлидан ўзини олиб қочмайди, аксинча, ҳар хил тадбир ва кечаларда у билан бирга ташриф буюради. Қисқаси, қаерга бормасин, имкони борича, севган ёрини ўзи билан олиб боради. Бу билан у аёлини ҳаммага таништириб, «банд» эканлигини билдиради ва шу билан бирга атрофдагилардан сизни унинг аёли сифатида ҳурмат қилишларини сўрайди.  У ҳимоя қилади Севган инсонингиз доим сизни  ҳимоя қилади. Агар ўзгалар сизга нисбатан ҳурматсизлик қилаётганини пайқаса, кечирим сўрашни талаб қилади. Суюкли рафиқаси ва оиласи шаънига ёмон гаплар айтганларни сўзларини қайтариб олишларига мажбур қилади. Агар вазият шуни тоқазо қилса, у ҳатто сизни деб ўша яқин дўстидан воз кечади. Бек таъминлайди Оиласи ва рафиқасини севадиган ҳар бир эр, энг аввало, яқинларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Севган ёрингиз ишлаб топган бор пулини уйга олиб келади. Бу билан у сиз ва фарзандларингизни егулик, кийим-кечак ва бошқа шунга ўхшаш зарурий эҳтиёжлар билан таъминлайди. У ҳеч қачон рафиқасини пул сўрашга мажбур қилмайди. Аксинча, рафиқасига нима кераклигини ўзи билиб олиб, ўша нарсага зориқтирмасликка интилади. Яна бир нарса: баъзида ҳамма нарса биз ўйлагандек бўлмайди, яъни эрингизнинг ишлари ҳар доим аъло даражада бўлмаслиги мумкин. Бу пайтларда аёл ақл-идрокини ишлатиб, эрини қўллаб-қувватлаши лозим. Шуни билингки, оиласини етарлича таъминлай олмаётганини билган эркак руҳан қаттиқ эзилади. Хулоса ўрнида Турмуш ўртоғингиз сиз билан бозорга янги кўйлак харид қилгани бормас, аммо ҳақиқий эркак доим сизни қаерга борманг, кузатиб қўйишга ҳаракат қилади. У сиз касал бўлиб ётганингизда, доим қўлингиздан тутганча ёнингизда ўтирмас, лекин шифокор ёзиб берган ҳамма дориларни ҳозир қилади, овқат пишириб, олдингизга олиб келиб қўяди. Жуфти ҳалолингиз боланинг кийимларини алмаштирмаслиги ёки унга қарай олмаслиги, уй ишларини бажармаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас, аммо у ҳеч қачон сизни ва болаларини бировга хафа қилдириб қўймайди. Азиз аёллар, агар сизнинг эрингизда шу хислатлар мавжуд бўлса, ишонинг, у тенгсиздир!




Salomatlik sirlari

Qiziqarli ma'lumotlar
Kuniga uchta banan eyish insonni insultdan himoya qiladi

  Banan tarkibidagi kaliy kasallik xavfini 21%ga kamaytiradi. Har kuni uchtadan banan iste'mol qilish odamni insultga chalinishdan himoya qilar ekan. Buning sababi esa uning tarkibida kaliy mavjudligi bo'lib, u inson miyasida tromb hosil bo'lish xavfini 21 foizga kamaytirar ekan.